2019 йил охирига қадар Россиянинг "Мир" тўлов карталари Ўзбекистонда қабул қилинади

2019 йил охирига қадар Россиянинг "Мир" тўлов карталари Ўзбекистон банк тизимида қабул қилинадиган бўлади.

"Мир" ва UzCard тўлов тизимлари раҳбарлари 28 март куни МДҲ аъзолари молиявий-иқтисодий форуми доирасида Тошкентда шу ҳақдаги келишувни имзолади.

Келишувга кўра¸ босқичма-босқич UzCard карталарининг Россия банклари инфраструктурасида қабул қилиниши ҳам таъминланади¸ UzCardнинг "Мир" тўлов тизими технологиясидан фойдаланишига рухсат берилади.

"Мир" тўлов тизими 2014 йилда АҚШ Қрим аннексияси муносабати билан Россияга нисбатан молиявий ва иқтисодий санкциялар жорий қилингани ортидан 2015 йилда ишга туширилган.

Россия Маркaзий банки берган маълумотга кўра¸ 2019 йил январига қадар "Мир" тўлов карталари сони 53 миллион донани ташкил қилган.