ЕИ делегацияси Термиз ва Оролбўйи ҳудудларига сафар қилади

Европа Иттифоқи байроғи.

Тошкентга 1 апрель куни Европа Иттифоқи делегацияси расмий ташриф билан келади.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, делегацияга Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан етакчилик қилади. Делегация таркибиди Европа Иттифоқининг Афғонистон бйўчиа махсус вакили Роланд Кобиа ҳам бор.

Ташриф доирасида делегация Ўзбекистон расмийлари билан музокаралар ўтказади. Европа Иттифоқи вакиллари Термиз шаҳри ва Орол денгизи бўйлаб сафар қилади. Бундан ташқари Европа Иттифоқи делегацияси бизнес доиралар ва экспертлар ҳамжамияти билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.