Камбағал оилалар иқтидорли болаларининг узлуксиз таълим олишини таъминлаш тартиби белгиланди

Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар томонидан амалга оширилади.

Болаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ва маҳаллалар ҳар йили 1 июнгача идоралараро кенгашларга ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:

ўқувчиларнинг ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);

ўқувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);

боқувчисини йўқотганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).

Ҳужжатлар ҳар йили 10 июнгача идоралараро кенгашлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда 15 июнга қадар вилоят кенгашларига тақдим этилади.

Қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ҳар йили 30 июнга қадар қабул қилинади.