Бош вазир жой-жойларда сайёр мажлислар ўтказади

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов.

Бош вазир Абдулла Арипов ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари мамлакатнинг барча ҳудудларида ҳар чоракда бир марта сайёр мажлисларни ўтказади. Бу борада ҳукуматнинг 10 апрелда қабул қилган қарори тасдиқлангани тўғрисида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланишича, сайёр мажлисларда ҳаракатлар стратегиясидаги, давлат дастурларидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлаш, ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантириш ва бошқалар муҳокама қилинади.

Сайёр мажлисларга Бош вазир ёки президент раислик қилиши таъкидланган.

Сайёр мажлис якуни бўйича қарор қабул қилинади ҳамда унинг ижроси устидан назорат Ҳукумат аппарати томонидан амалга оширилади.