Қозоғистон президентининг Тошкентга ташрифи. Бугун асосий кун

Қозоғистон президенти Қосимжўмарт Тўқаевни Тошкент аэропортида 14 апрель куни кутиб олишди.

Бугун Қозоғистон президенти Қосимжўмарт Тўқаевнинг Тошкентга давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлари бошланади.

15 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Қосимжўмарт Тўқаев билан Кўксаройда кенгайтирилган ва тор доирада музокаралар ўтказади.

Шундан сўнг президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими муносабати билан қозоқ санъат усталарининг концертида иштирок этадидар.

Ташриф доирасида иқтисодий ва гуманитар соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

14 апрель куни Тошкентга учиб келганидан сўнг журналистларга интервью берган Қосимжўмарт Тўқаев “Ҳукуматларимиз 2020 йилда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган”, деб билдирди.