Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари учун қарийб $48 млн ажратади

Ислом тараққиёт банкининг Саудиядаги бош қароргоҳи.

Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳага 60,5 млн. АҚШ доллари сарфланади.

Бу ҳақда хабар қилган Халқ таълими вазирлигига кўра, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.​

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.