Навоийда олтин қазиб олиш мумкин бўлган ерлар ким ошди савдосига қўйилди

Олтин қазиб олиш жараёни.

Навоий вилоятида олтин қазиб олиш мумкин бўлган ерлар электрон аукцион орқали сотиладиган бўлди.

ЎзАнинг 17 март куни хабар беришича, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан 10 та объект сотувга қўйилди.

Мазкур объектларда илк бор қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга ошириш мумкин.

Хабарда айтилишича, Навбаҳор туманидаги 1 гектарли Биран-1, Биран-2, Биран-3, Биран-4, Оқтош-1, Оқтош-2, Сармич-1, Сармич-2, Сармич-3 участкаларининг ҳар бири 3 йилга 7 500 000 сўм бошланғич нархда сотилиши режалаштирилган.