Прокуратура биринчи чоракда ўтган йилнинг шу давридагидан икки баробар кўп зарар ундирди

2018 йил 3 ойи давомида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга етказилган жами 6,2 млрд. сўм ундирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 3 ойида 11,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтган йилнинг 3 ойи давомида 29,5 млрд. сўм нақд пул шаклида ундирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 159,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 5,4 баробарга ошган, 28.8 млрд. (16.1 млрд.) сўмлик зарарнинг пул кўчириш йўли билан ундирилиши таъминланган.

Айтилишича, прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида жами 330,8 млрд. сўм (121,3 млрд. сўм) миқдорида зарар аниқланиб, шундан 303,9 млрд. сўми (115,6 млрд. сўм) ёки 91,9 фоизи (95,3 фоизи) тергов давомида ундирилган. Қолган 26,9 млрд. сўми (5,7 млрд. сўм) ёки 8,1 фоизи (4,7 фоизи) зарарни ундириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.Шундан давлатга етказилган 293,2 млрд. сўм (98,2 млрд. сўм) зарар ундирилган.

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб борилаётгани айтилди.

Статистик ҳисоботларга кўра, содир этилган жиноятлар бўйича қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан прокуратура органларида 2019 йил 3 ойи давомида жами 603 та (2018 йилда 527 та) иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари иш юритувга қабул қилиниб, улар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.