Ўзбекистонликлар 3 ойда 120 мингга кўпайиб, 33 375 800 нафарга етди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 1 апрель ҳолатига 33 миллион 375 минг 800 кишини ташкил этиб, йил бошидан буён 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди. Бу маълумот Давлат статистика қўмитасининг демографик вазиятга бағишланган ҳисоботида келтирилган.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16,865 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5%), қишлоқ аҳолиси сони эса 16,510 млн кишини (49,5%) ташкил этди.

Республика доимий аҳоли сонининг 30,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,1 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда