Президент Мирзиёев 24 апрель куни Хитойга ташриф билан боради

Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 24−27 апрель кунлари Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Хитойга боради.

Минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш муҳокама этилиши режалаштирилган форум ишида 40дан зиёд давлат раҳбарлари ишитрок этиши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.