Аëлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини кафолатловчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамага қўйиладиган regulation.gov.uz сайтида 23 апрель куни эълон қилинган бу қонун лойиҳаси ҳам рус тилида ëзилган. (Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили – таҳр.)

Олти боб ва 35 моддадан иборат қонун лойиҳасида жамият ҳаëтининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг тенг ҳуқуққа эга бўлишини таъминлаш кафолатланиши айтилади.

Қонун лойиҳаси 5 майга қадар жамоатчиликнинг фикр-мулоҳаза билдириши учун очиқ бўлади.