Президент Сариосиё туманидаги Тўполанг гидроэлектр станциясини бориб кўрди

Мирзиëев Тўполанг ГЭСи ишчилари билан.

“Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди”¸ деб хабар қилди прeзидент матбуот хизмати.

Расмий хабарга кўра¸ Мирзиëев Сариосиё туманидаги Тўполанг гидроэлектр станциясини бориб кўрган.

- Бу тарихий воқеа. Бу ишлар келажак учун, болаларимиз учун. Келгусида Сурхондарё гидро энергия ҳисобидан бемалол иқтисодиётини таъминласа бўлади¸ деган президент жумладан.

Президент дастури асосида модернизация қилинган Тўполанг сув омбори сиғими¸ айтилишича¸ ҳозирда 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилган ва айни пайтда қуввати 145 мегаваттли яна иккита агрегат ўрнатиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Президентнинг Сурхондарëга бориши арафасида¸ Озодликка маҳаллий аҳоли йўллаган хабарларга кўра¸ вилоятдаги барча давлат органлари Сариосиëдаги мазкур объект атрофини ободонлаштиришга ташланган.

24 соатлик тинимсиз ишлар сифати ва бу ишларда маҳаллий аҳолига ўтказилган босим¸ аҳоли эътирозига сабаб бўлди.