"Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўлини қуриш масаласи яна кун тартибига чиқди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Эрон билан “Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўлини қуриш истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг 1 майда хабар қилишича, бу мавзу ташқи ишлар вазир Абдулазиз Комилов ва Эрон Олий руҳонийсининг махсус вакили Камол Харрози ўртасида Тошкентда ўтган учрашувда кўтарилди.

“Мозори Шариф-Ҳирот” темир йўлининг барпо этилиши Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Омон транспорт коридорини яратишдаги муҳим босқич ҳисобланади.

Мазкур темир йўлни қуриш масаласи 2008 йилдан бери муҳокама қилиб келинмоқда.

Учрашув пайтида икки томонлама ҳамкорлик ва айрим халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинган.