ТИВ: Шереметьевода ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Москванинг Шереметьево аэропортида ҳалокатга учраган самолёт. 2019? 5 май.

6 май куни эрталаб ҳолатига кўра, 5 май куни Москванинг Шереметьево аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига тасдиқлагани тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet самолёти двигателида ёнғин чиққани сабабли Шереметьево аэропортига фавқулодда қўндирилди. 41 киши ҳалок бўлди.