Мамлакатда қанча пенсионер борлиги маълум бўлди

2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 542 463 нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 10,7% ташкил қилди.

Бу ҳақда хабар қилган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига кўра, бу кўрсаткич, Тошкент шаҳрида 13,5%, Навоий вилоятида 11,9%, Тошкент вилоятида 11,7%, Бухоро вилоятида 11,4%, Фарғона вилоятида 11,1%, Андижон ва Сирдарё вилоятларида 10,8%, Хоразм вилоятида 10,7%, Қорақалпоғистон Республикасида 10,4%, Наманган вилоятида 10,0%, Самарқанд вилоятида 9,9%, Қашқадарё вилоятида 9,5%, Сурхондарё вилоятида 9,3% ва Жиззах вилоятида 8,9%.

3 542 463 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчидан:

  • ёшга доир пенсия олувчилар - 2 656 396 нафар (74,9%)ни;
  • ногиронлик пенсияси олувчилар - 374 999 нафар (10,6%)ни;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар - 175 907 та (4,9%)ни;
  • ижтимоий нафақа олувчилар - 335 161 нафар (9,6%)ни ташкил қилди.