Ўзбекистон БАА сувларидаги “провокация”ни кескин қоралади

БАА патруллик хизмати Фужайра сувларидан ўтаëтган нефть танкерини кузатиб бормоқда. 2019 йил¸ 13 май.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликлари сувларида юз берган ҳодиса юзасидан расмий баëнот эълон қилди.

Вазирлик сайтида 14 май куни эълон қилинган баëнотда:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йил 12 май куни Оман кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудий сувлари яқинида Фужайра Амирлигидан шарқ томонда тижорий ва фуқаролик кемаларига нисбатан амалга оширилган провокацияни кескин қоралайди”¸ дейилган.

Баëнотда Тошкент дипломатик идораси халқаро ҳамжамиятни инсонлар ҳаëтига хавф туғдирувчи бу каби ҳаракатлар олдини олишга чақирган.

Расмий хабарда шунингдек¸ Тошкент ҳукуматининг “хавфсизликни таъминлаш ва ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилишда БАА билан якдил" экани ҳам таъкидланган.

12 май куни Саудия Арабистони БАА ҳудудий сувларида икки нефть танкерининг “саботаж ҳужуми”га учрагани ва кемаларига “жиддий шикаст” етказилганини иддао қилди.

Айни пайтда¸ бу ҳужум ва унинг тафсилотларига оид бирор маълумот очиқланмади.

Бу воқеа¸ АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораëтган ва АҚШ Форс кўрфазидаги ўз ҳарбий кемалари сонини ошираëтган пайтда содир бўлди.

АҚШ Эрон ва унга алоқадор гуруҳларни бундай провокациялар оқибатидан огоҳлантириб келмоқда.