Газ ва электр энергияси нархи яна қимматлайди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси нархлари қимматлайди.

Маҳаллий матбуотнинг маълум қилишича, бу ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли қарорида назарда тутилган

Табиий газнинг ҳозир 320 сўмдан сотилаётган 1 куб/метри ҳисоблаш асбоблари бўлган аҳолига 350 сўм, ҳисоблаш асбоблари бўлмаганларга эса овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 605 сўм, иситиш тизими учун 350 сўм бўлади.

Ҳозирда 950 сўм бўлган суюлтирилган газ нархи 1 июндан 1200 сўм бўлади.

Шу кунларда 250 сўм бўлган 1 кВт соат электр энергияси нархи I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм, III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм ва IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.

Бундан авваал бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари Ўзбекистонда 2018 йилнинг 16 ноябрида қимматлатилган эди.