Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўза таомлари рўйхатини тасдиқлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси рамазон ойида истеъмол қилиниши фойдали бўлган бир қатор таомлар рўйхатини ишлаб чиқди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлиги Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси бош технологи Толибжон Умаралиевнинг сўзларини келтирган:

– Бу ойда таомлар одатдагидан фарқ қилмаслиги, иложи борича оддий бўлиши лозим. Сабаби, таомномадаги кескин ўзгаришлар ҳам айрим аъзоларни зўриқтириши, турли муаммоларга дучор қилиши мумкин. Кўпроқ сабзавотлар, мевалар, парранда, балиқ, нон, донли ва сут махсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовурилган таом ейишдан ўзингизни тийинг. Бундай таомлар ҳазм қила омасликка, жиғилдон қайнашига, кучли чанқоққа сабаб бўлади. Бундан ташқари, иссиқдан сақланиш ҳам лозим. Бу танани сувсизлантириб, чанқашга олиб келади.

Агентлик ўз хабарига Рўзанинг қолган кунлари учун намуна тариқасида тайёрланган таомлар рўйхатини келтирган.