Самарқандда "ҳалол" меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Самарқандда ҳалол меҳмонхона тамал тошини қўйиш маросими пайтида олинган сурат. Туризм қўмитаси сайтидан олинган фото. 21 май, 2019 йил.

Самарқандда “Ҳалол” стандартига асосланган Ўзбекистондаги энг биринчи меҳмонхона қурилишининг тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда 21 май куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

“Шаҳид Имом ал Бухорий” меҳмонхонаси Имом ал Бухорий мажмуаси ҳудудида қад кўтаради. Уни Индонезиянинг “Sahid Group” ва SAG ширкатлари ҳамкорликда қурадилар.

Расмий хабарда айтилишича, дастлаб меҳмонхонада 100 та хона бўлади. Беш йил ичида хоналар сонини 300тага етказиш режалаштирилган.