Аёл мурдаси топилган жойга Бош прокуратура ва ИИВнинг энг юқори даражадаги раҳбарлари етиб боришди

Иллюстратив сурат.

Бекободдаги чиқинди тўплаш жойида 20 май куни зўравонлик билан ўлдирилган 1975 йилда туғилган аёлнинг жасади топилди.

Бош прокуратуранинг 21 майда билдиришича, воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.