Молия вазирлиги аҳолининг даромади 1-чоракда 123 фоизга кўпайганини иддао қилди

Иллюстратив сурат.

Молия вазирлиги 2019 йилнинг 1 чорагида аҳоли даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,1 фоизга кўпайганини маълум қилмоқда.

Вазирлик бу рақамни Олий Мажлиснинг Халқ-демократик партияси фракциясига 22 май куни тақдим этган.

Олий Мажлис расмий сайтида билдирилишича, вазирлик ҳужжатида 2019 йилнинг 1 -чорагида аҳоли даромади пул ҳисобида 64,9 триллион сўмни ташкил этгани қайд этилди. Бу 2018 йилнинг -1-чорагига нисбатан 123,1 фоизга кўп.

Айни пайтда Молия вазирлиги истеъмол нархларининг қимматлашганини ҳисобга олганда, реал даромаднинг ўсиш кўрсаткичи 108,6 фоиз бўлганини эътироф этган.