Тошкентдан Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатнов очилди

Мисрнинг AlMasriya Universal Airlines ширкати Тошкентдан тўғри Шарм ал-Шайх шаҳрига қатнайдиган рейсни йўлга қўйди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати матбуот хизматига таяниб берилган хабарларга кўра, асосан Миср курортларида дам олишни истовчиларга мўлжалланган рейс ҳафтада бир кун - чоршанба кунига белгиланган.

Дастлабки рейсга чиқарилган Airbus-320 самолётининг 12 июнь куни учиши хабар қилинди.