Ўзбекистонликлар 1 июнь-шанба куни ишлаб, 6 июнь-пайшанба куни дам оладилар

Тошкентдаги "Ҳазрати имом" масжидида ўтган йили ўқилган ҳайит намози.

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда 1 июнь- шанба иш куни бўлади.

Президентнинг 2018 йил 12 ноябрдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига асосан 1 июндаги дам олиш куни 6 июнь - пайшанба кунига кўчирилади.

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ҳам президентнинг алоҳида фармони асосида дам олиш куни эълон қилинади.

Бу йил ҳайит 5 июнь кунига тўғри келиши кутилмоқда. Шундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар кетма-кет икки кун дам оладилар.