Ўқишни бошқа йўналишга кўчириб бериш учун $1500 олаётганда ушланди

Фарғона политехника институти Ўқув услубий бошқармаси бошлиғи шу институтнинг 1- курсида ўқийдиган талабани “Қурилиш” йўналишидан “Иқтисодиёт” йўналишига кўчириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1.500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далилар билан ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган бу тезкор тадбир тўғрисида бош назорат органи матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.