Президент Ўзбекистон халқини ҳайит билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклади.

Президент ўз табригида тарихни, “аждодларнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш” бугунги куннинг долзарб вазифаси эканини таъкидлади.

Табрикда, жумладан, жорий йилда Рамазон кунларида Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий, Тошкент шаҳрида Сузук ота ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби улуғ уламолар номлари билан аталган диний мажмуалар, жоме масжидлари фойдаланишга топширилгани алоҳида айтиб ўтилди.

Ўзбекистонда ҳайит муносабати билан 5-6 июнь дам олиш кунлари деб эълон қилинган.