Ижтимоий тармоқда президент ўчоқда овқат пишираётгани акс этган сурат тарқалди

Саида Мирзиёеванинг Facebook саҳифасидан олинган сурат.

Президент Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева 4 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғида палов тайёрлаётган отасининг суратини эълон қилди.

“Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак”, деб ёзган Мирзиёева.

Саида Мирзиёева 2019 йилнинг апрелида Ахборот ва оммавий коммуникациялар вазирлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

У хорижда Ўзбекистон ижобий имиджини шакллантиришга масъул бўлган PR-марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.