Ўқувчиларга кўча тозалатган мактаб директори жазоланди (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 75-сонли мактаб директори ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун жазоланди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида ўқувчилар жазирама иссиқда Ёнқишлоқ маҳалласидаги узун йўл ва ариқни тозалашга мажбурланаётгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалган эди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг билдиришича, Давлат меҳнат инспекцияси бу ҳолат юзасидан текширув ўтказган. Текширув натижасида 75-сонли мактаб ўқувчилари мажбурий тарзда ободонлаштириш ишларига жалб қилингани аниқланган.

Мактаб директори амалдаги қонунчиликка асосан энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жаримага тортилди.