Президент сайлови арафасида Қозоғистон парламенти аъзолари Тошкентга келди

Президентликдан истеъфо берганига қарамай¸ Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат сиëсатини белгиловчи асосий шахс бўлиб қолаëтгани айтилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

"Учрашувда томонлар Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил апрель ойида амалга оширилган Ўзбекистонга илк давлат ташрифининг якунлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни амалий мазмун билан бойитиш борасида ўзаро интилиш қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидладилар"¸ дейилади расмий баëнотда.

Тошкент учрашувида иккала давлат расмийлари ўзаро иқтисодий алоқаларнинг ривожланаëтгани ҳақида ижобий фикр билдирган.

9 июнь куни Қозоғистонда муддатидан олдин президент сайловлари ўтказилади.

Унда жорий йил 19 март куни президентликдан истеъфосини эълон қилган Нурсултон Назарбоев томонидан танланган жорий президент Қосимжўмарт Тўқаевнинг ғолиб деб топилиши кутилмоқда.

79 яшар Нурсултон Назарбоев¸ мухолиф ва мустақил сиëсатчиларга кўра¸ ҳамон Қозоғистон сиëсатини белгилаëтган асосий шахс бўлиб қолмоқда.