Чехиядаги қурилишда ишлаëтган ўзбекистонлик темир плита қулаши оқибатида ўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг хабар беришича¸ 8 июнь куни Чехия қурилишларидан бирида ишлаб келган 55 яшар Алижон Уражбеков бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган.

Вазирлик сайтидаги хабарга кўра¸ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири темир плитанинг қулаши оқибатида ўлган ва воқеа тафсилотлари Чехия криминал полицияси томонидан ўрганилмоқда

Расмий баëнотда ëзилишича¸ 9 июнь куни Берлиндаги Ўзбекистон элчихонаси ходими Прагага келган ва ҳозирда «дафн қилиш агентлиги билан биргаликда марҳум жасадини Ўзбекистонга юборишга тайëргарлик» билан шуғулланмоқда.

Марҳум ўзбекистонлик яқинларига таъзия билдирган Консуллик-ҳуқуий департаменти Германия¸ Швеция¸ Швейцария ва Чехиядаги ўзбекистонликларга «зарур вазиятларда» Берлиндаги элчихонага телефон орқали мурожаат қилишни тавсия этган.