Адлия вазирлиги арзон уйлардаги квартиралар биринчи навбатда кимларга берилишини маълум қилди

Квартиралар жисмоний шахсларга берилади, бунда қуйидагилар устун даража эга бўлади:

  • ёш оилалар;
  • эскирган уй-жойларда яшаётганлар;
  • республика шаҳарларида яшайдиган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифалари.

Арзон уйлардаги квартиралар жисмоний шахсларга туман ҳокимликларида тузилган ҳудудий комиссия томонидан бириктирилади.

Арзон уйлардаги квартираларни олиш тартибининг бошқа жиҳатлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.