Сурайё Раҳмонова Бош прокуратурадан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ўтди

Сурайё Раҳмонова (Сурат gazeta.uzдан олинди)

Сурайё Маҳмудовна Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармасининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Ҳикматулла Убайдуллаевга таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

Сурайё Раҳмонова АОКАга ўтгунига қадар 2018 йилдан буён Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи ва раҳбар сифатида ишлаган.

Сурайё Раҳмонова (1978 й. т.) Тошкент давлат юридик университетида 2000 йилда бакалавр, 2002 йилда эса магистр даражасига эга бўлди. Доцент (2015), 2007 йили юридик фанлар номзоди, 2018 йили юридик фанлар доктори бўлган.