Бишкек учрашувида ЕИнинг янги Марказий Осиë стратегияси муҳокама қилинади

Федерико Могерини Марказий Осиë Ташқи ишлар вазирлари билан 2018 йил 23 ноябрь кунги Брюссель учрашувида.

6-7 июль кунлари Қирғизистон пойтахтида “Марказий Осиë-Европа Иттифоқи” форматидаги учрашувнинг навбатдаги бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги 15-учрашувда қатнашадиган Ўзбекистон делегациясига мамлакат дипломатик идораси раҳбари Абдулазиз Комилов бошчилик қилади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий хабар тарқатди.

Бишкек учрашувида¸ расмий маълумотда айтилишича¸ “турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорлик¸ жумладан¸ ЕИнинг Марказий Осиë бўйича янгиланган стратегиясини амалга ошириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантириш” масалалари муҳокама қилинади.

Бишкек учрашуви арафасида ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини ва Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Европа Комиссари Невен Мимица қўшма баëнот эълон қилди.

4 июль кунги бу баëнотда ЕИ Марказий Осиëнинг ижтимоий¸ иқтисодий ва экологик соҳада барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

“Бу эса¸ мустақил оммавий ахборот воситаларини кучайтириш ва фуқаролик жамияти ривожланишига шароит яратиш¸ қонун устиворлиги ва давлат бошқарувидаги шаффофликни кучайтириш¸ коррупцияга қарши кураш¸ ëшлар ва хотин-қизларга кенгроқ имконият беришни кўзда тутади”¸ дейилади мазкур баëнотда.