Олис, чекка ва тоғли ҳудудларидаги мактаблар учун 815 ўқитувчи давлат грантига ўқитилади

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудидаги 48 та туман ва шаҳарнинг олис, чекка ва тоғли ҳудудларида жойлашган мактабларни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш юзасидан мақсадли қабул учун жами 815 та ўрин ажратилади.

Бу ҳақда Телеграмдаги саҳифасида хабар қилган Халқ таълими вазирлигига кўра, ўринлар Президентнинг 2019 йил 17 июндаги 4359-сонли қарори биноан ажратилган.

Ҳужжатда 2019/2020 ўқув йилида республика ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгилаб қўйилган.