Давлат тест маркази абитуриентларни рўйхатга олишда "муаммо йўқ"лигини билдирди

Жиззах педагогика институтидаги қабул марказида 8 июль кунги навбатлар.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) 9 июль куни абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараëнида “муаммо йўқлиги” ҳақида расмий баëнот тарқатди.

Бу баëнот Озодликда “Абитуриент-2019: Республика бўйлаб айрим олийгоҳларда ҳужжат қабул қилиш вақтинча тўхтатилди” сарлавҳали мақола эълон қилингани эртасига пайдо бўлди.

8 июль кунги навбат

Бу мақолага Жиззах¸ Андижон ва Фарғонадаги рўйхатга олиш жойларида 8 июль куни пайдо бўлган узундан-узун навбатлар сурат ва видеолари илова қилинди.

Низомий педагогика университетида қабул жараёнидаги ҳолат

Озодлик гаплашган абитуриентлар¸ шунингдек¸ қабул жараëни мулозимлари 8 июль куни Давлат тест маркази маълумотлар базасида узилиш бўлгани ортидан шундай навбатлар пайдо бўлганини билдирган эди.

Тест маркази 9 июль кунги баëнотида бу маълумотни инкор қилишга уринди. Ëзилишича¸ марказ электрон дастури 24 соат тўхтовсиз ишламоқда - айнан 8 июль куни рекорд даражада – 81 мингдан ошиқ абитуриент рўйхатга олинган.

ДТМга кўра¸ абитуриентлар 15 кун ичида навбатсиз рўйхатдан ўтиш имконидан фойдаланмаган¸ ҳужжат қабул қилиш якунланишига бир ҳафтача вақт қолганда эса¸ рўйхатдан ўтмоқчи бўлаëтганлар сони кескин ошиб кетган.

Ўз серверида муаммо йўқлигини таъкидлаш баробарида ДТМ¸ ҳар бир абитуриентни рўйхатга олиш жараëнининг ИИВ¸ банк тизими¸ шунингдек¸ имтиëз беришга ваколатли яна 15 вазирлик ва ташкилот электрон тизимига боғлиқ эканини таъкидлайди.

Бундай катта ҳажмдаги ахборотлар базаси билан ишлаш табиий равишда тезликнинг пасайишига олиб келади”¸ дейилади ДТМ баëнотида.

9 июль кунги расмий изоҳи якунида ДТМ:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги¸ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги¸ Давлат тест маркази ҳамкорлигида рўйхатдан ўтиш жойларида навбат юзага келмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилди. Жумладан¸ тезлик оширилди¸ қабул комиссиялари иш соатлари узайтирилди¸ мавжуд линияларга қўшимча равишда корпоратив тармоқ линиялари қўшилди”¸ деб ҳисоб берди.