2019 йилда Намангандаги Тўрақўрғон электростанцияси – йиллик қуввати 900 мегаватт, Навоий иккинчи буғ-газ электростанцияси – 450 мегаватт, Тахиатош – 230 мегаваттли биринчи блоги ишга тушади.
Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев kun.uzга берган суҳбати давомида билдирди.
Қиёслаш учун: Ўзбекистондаги энг йирик гидроэнергетика иншооти – Фарҳод ГЭСи бир йилда 580 000 мегаватт энергия ишлаб чиқаради.
Вазир ўринбосарига кўра, Ўтган йилнинг айни шу кунлари билан солиштирганда республика бўйича электр энергияси сарфи 6-6,5 фоизга ошган.
“Тасаввур қилиш учун айтайлик, [электр энергияси истеъмоли бўйича] бир йил ичида бизга худди Сурхондарё каби бир вилоят қўшиляпти”, - деган Шерзод Хўжаев.
Ўзбекистонда йиллардан буён электр энергияси тақчиллиги кузатилмоқда.