Самарқанд вилоятида ҳокимларнинг 186та қарори ноқонуний деб топилди

Иллюстратив сурат.

Самарқанд вилоятида шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан 2018 йилда қабул қилинган 186 та қарор ва фармойиш ноқонуний деб топилди.

Zarnews нашрининг 9 июлда билдиришича, бу ҳақда вилоят ҳокимлиги вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган йиғилиш чоғида маълум қилинди.

186та қарордан 28 таси фуқаролик ишлари бўйича судлар, 29 таси маъмурий судлар, 129 таси прокуратура томонидан бекор қилинган.

Ҳокимлар чиқарган 60 та қарорнинг қарийб 90 фоизида ер муносабатларига оид қонун ҳужжатлари талаби бузилган.