Ўзбекистонликлар тунда oй тутилишига гувоҳ бўлишлари мумкин

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонликлар 16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси oй тутилишини кўришлари мумкин.

Ойнинг қисман тутилиши, Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент вақти билан тунги соат 2 дан 31 дақиқа ўтганда максимал даражага етади. Бу пайтга келиб oй сатҳининг 66 фоизини соя билан ёпилганини кўрса бўлади.

Ўзбекистонлик олимлар oй тутилишини мамлакатнинг барча ҳудудларидан кузатиш мумкинлигини айтмоқдалар.