Ўзбекистон Тожикистонга йил бошидан буён қарийб 9 миллион долларлик газ сотди

Тожикистон 2019 йил бошидан бери Ўзбекистондан 8,7 миллион долларлик (қарийб 70 миллион куб метр) табиий газни қабул қилиб олган. Бу ҳақда “Тожиктрансгаз” ОАЖ раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода 15 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирди, дея хабар қилмоқда Тожикистон маҳаллий нашрлари.

Шоимзода шу кунда Тожикистонда ўзбек газининг асосий истеъмолчилари саноат корхоналари бўлиб ҳисобланишини қайд этган.

Ўзбекистон 6 йиллик танаффусдан сўнг ўтган йил апрелидан Тожикистонга табиий газ етказиб бера бошлаган.2018 йили Тожикистонга 54 миллион куб метр ўзбек гази экспорт қилинган.