Петербургда ўзбекистонлик муҳожир ток уришидан нобуд бўлди

Санкт-Петербург (иллюстратив сурат).

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманида жойлашган уй томидан ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади топилган.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, полиция ўзбекистонлик У.А.нинг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлганини билдирган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олгани, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва марҳумнинг жасадини ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланаётганини маълум қилган.