Пойтахтда олийгоҳ ўқитувчилари учун арзон уйлар қурилади

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори билан Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимлари учун 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланган.

Адлия вазирлигининг Телеграм тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумотига кўра, мазкур уйлар учун "Ипотека-банк" АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:

- кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;

- кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.