Фермерларни иссиқ автобусга қамаб жазолаган ИИБ бошлиғи ишдан олинди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қашқадарёда ИИБ бошлиғи жазирамада фермерларни икки соат автобусга қамаб жазолади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги “Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан қўшимча маълумот” эълон қилди.

Унга кўра¸ Қашқадарë вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра¸ Касби тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ч.Кўчаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

19 июль куни Озодлик Касби туман ИИБ бошлиғи Чори Кўчаровнинг буйруғи билан фермерларнинг қўлига кишан солиниб, автобусга икки соат қамаб қўйилгани ҳақида хабар берган ва бу зўравонлик акс этган видеони ҳам тақдим этган эди.

ИИВ хизмат текшируви ана шу хабар ортидан бошланган.

Ҳозирча ИИБ собиқ раҳбарининг бу ҳатти-ҳаракати юзасидан жиноят иши очилган-очилмагани ҳақида расмий маълумот берилмади.