ДХХ раиси Покистонда армия генерали билан музокаралар ўтказди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов.

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов 30 июль куни Покистонда қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи, генерал Камар Жавед Бажва билан музокара ўтказди.

Покистон матбуотининг хабар беришича, учрашув Равалпинди шаҳрида бўлиб ўтган.

“Кун уз” нашрининг ёзишича: “Иккала томон ҳам ҳарбий алоқаларни, айниқса, кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасида янада оптималлаштиришга келишиб олдилар”.

Учрашувда Ўзбекистон - Покистон ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.