Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланади

Қашқадарë вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Қурбон Ҳайит намози, 2018 йил

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, ҳужжатга биноан, ушбу санани республика бўйлаб барча вилоятларда диний анъаналарга мос тадбирлар билан нишонлаш режаланган.

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин", дея иқтибос келтиради нашр, ушбу ҳужжатдан.