АҚШдаги отишмаларда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Мексика-АҚШ чегараси. Одамлар Эл-Пасода ҳалок бўлганларни ёдга олмоқда.

АҚШнинг қатор шаҳарларида юз берган отишмаларда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида, 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расман маълум қилди.

Сўнгги бир сутка мобайнида АҚШнинг Чикаго, Эл-Пасо ва Дейтон шаҳарларида автоматлардан одамларга қарата ўқ узилган ва оқибатда 30 одам ҳалок бўлиб, 60га яқин одам яраланган. Бу воқеалар тафсилотларини мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

4 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эл-Пасо, Дейтон ва Чикаго шаҳарларида рўй берган фожиали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдирди.