Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси - муфтият мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини расман эълон қилди.
Аввалроқ Қурбон ҳайити 11 август, якшанба куни нишонланиши билдирилган эди.
Маълумотда айтилишича, Тошкентда ҳайит намози 11 август соат 05:45 да ўқилади.
Қолган вилоятларда эса Қурбон ҳайити намозларини ўқиш вақтлари қуйидагича:
1. Андижон вилояти 05:35
2. Бухоро вилояти 06:10
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:05
5. Наманган вилояти 05:35
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:45
11. Фарғона вилояти 05:35
12. Хоразм вилояти 06:20
13. Қашқадарё вилояти 06:05
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:25
“Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди”, дейилади расмий маълумотда.