Тошкент шаҳридаги мактабларга болаларни қўшимча квота бўйича қабул қилишда ундириладиган тўлов бекор қилинди.
Адлия вазирлигининг 7 август куни хабар беришича, бу борада Вазирлар Маҳкамаси «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Қарорга асососан болаларни мактабларга қўшимча квота асосида қабул қилиш мактаб директорлари томонидан амалга оширилади. Бундан аввал эса бу ваколатга давлат хизматлари марказлари эга эди.
Болаларни мактабларга қўшимча квота бўйича қабул қилиш 10 августдан 31 августга қадар давом этади.
Июнь ойида Тошкент шаҳрида мактабга қўшимча квота асосида қабул қилиш учун энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик тўлов пули тўлаши назарда тутилган эди.