Давлат тест маркази абитуриентларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқишни бошлади

26 августда 2019/2020-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларига ўқишга кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқиш бошланди.

Бу ҳақда хабар қилган Давлат тест марказига кўра, апелляция аризаларини қабул қилиш 21 августдан бошланган.

Апелляция жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ ўтказилмоқда.