Ҳукумат Ғаллаорол туманида 200 гектар ерни гольф спорти учун ажратиб берди

Гольф тўпи

27 августда Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида гольф бўйича профессионал ва хаваскор турнирларни ўтказиш бўйича мажмуа ташкил этилади.

Қарор билан “Mirasmanda Golf Resort” МЧЖ ташкил этилиб, гольф мажмуаси учун туман ҳудудидан 200 гектар ер участкаси ажратилади.

  • Гольф ўйинининг тарихи ўрта асрларга, шотландиялик чўпонларга бориб тақалиши айтилади. Махсус таёқлар (14 хил) билан кичкина тўпни уриб, тешикка туширишдан иборат бу ўйин бадавлат кишилар спорти ҳисобланади.