Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан бир қатор ўзбекистонликларни орден ва медаллар билан тақдирлади. Жумладан, президентнинг 28 августдаги қарори билан уч кишига “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязов, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Нурли обод» фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротова, «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси Хасан Нормуродов “Ўзбекистон қаҳрамони” бўлдилар.
Фармонда айтилишича, улар бу юксак унвонга “Мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, турмуш фаровонлигини таъминлаш борасидаги улкан хизматлари” учун эга бўлдилар.