Ботир Зокиров Қурилиш вазири этиб тайинланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулладилар. У бунга қадар вазирликда вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлиги Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан Қурилиш вазири лавозими вакант бўлиб турганини эслатди.